13:46, 12.03.2021 | 470

ТДАУ Термиз филиали томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ускунаси лойихаси тақдим этилмоқда

Инновацион ишланма вазифалари:

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишларини бажаради.

Бунда истеъмол учун фойдаланиладиган буғдой, дуккакли дон экинлари ва бошқа донларни ҳам тозалаш, саралаш жараёнида фойдаланиш мумкин.

Кутилаётган натижа:

Ушбу ускуна ихчамлиги сабабли бир жойдан иккинчи жойга кўчириш жуда осон. Ундан кластерлар, фермер ва деҳқон ҳамда томорқа хўжаликлари эгалари бемалол фойдаланишлари мумкин.

Кичик партиядаги уруғларни қайта ишлашга жуда қулай, уруғликларни бир жойдан кайта ишлаш учун ташиш жараёнида ортиқча транспорт ҳаражатларининг ҳамда ҳар хил навлар аралашиб кетишининг олди олинади.

Уруғликларнинг тозалиги ва навдорлиги юқори бўлишига эришилади.

Қуввати соатига 1 тоннани ташкил қилади (бошоқли дон экинларида), қолган экин уруғларининг катта-кичиклигига қараб тозалаш нормаси ўзгариши мумкин.