“ Power of innovation” - биз келажак ихтирочиларини кашф этамиз.

16:51, 12.03.2021 | 328

- Бугунги кунда технологиялар ҳаётимизга дақиқа сайин кириб келмоқда. Ҳатто кичик ёшдаги болалар хам гаджетлардан бемалол фойдаланишади. Бундай зукко ва салоҳиятли болаларнинг қизиқишларини тўғри йўналтирсак, келажакда креатив ақл эгалари ва ихтирочилар етишиб чиқади. “ Power of innovation” танлови ана шундай келажак ихтирочи ёшларига катта мотивация беради- дейди Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази директори ўринбосари Акбархон Собирхонов.

Кўргазма доирасида ҳудудларнинг робототехника соҳасидаги салоҳиятини намоён этиш, мазкур соҳадаги истиқболли лойиҳаларни дастлабки босқичда аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, прототип яратишга, ўз навбатида лойиҳани амалиётга жорий этишга қаратилган “ Power of innovation” танлови саралаш жараёни бўлиб ўтмоқда.