Полиз экинларини ёпиқ тонелли плёнка остига экиш учун тупроқни тайёрлайдиган комбинациялашган машина

13:48, 12.03.2021 | 325

Полиз экинларини ёпиқ тонелли плёнка остига экиш учун тупроқни тайёрлайдиган комбинациялашган машина

👉ЛОЙИҲА МАЗМУНИ:

Комбинациялашган машина қўлланилганда ресурслар тежалади, яъни тупроқни экишга тайёрлаш ва экишда машиналар сони камаяди. Полиз экинларини ёпиқ тонелли плёнка остига экиш учун тупроқ сифатли юмшатилади, унда намлик сақланади ва қисқа муддатларда экишга тайёрланади. Полиз экинларини ёпиқ тонелли плёнка остига экиш учун тупроқни тайёрлашда иш унуми икки мартага ортади. Меҳнат ва ёқилғи сарфи 1,24-1,31 марта, эксплуатацион ҳаражатлар 33,4 фоизгача камаяди.

👉ЛОЙИҲА ДОЛЗАРБЛИГИ

Кўплаб агротехник тадбирларни бажаришда тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарининг даладан бир неча бор ўтиши натижасида тупроқ структураси бузилади ва хайдов ости қатлами зичлашади. Технологиялар кетма-кет бажарилиши натижасида тупроқда намлик йўқолади ва экиш муддати чўзилади. Агрегатларнинг даладан бир неча бор ўтиши натижасида меҳнат, ёқилғи ва бошқа моддий харажатларни кўп сарфланади. Бу эса ўз навбатида маҳсулот таннархининг ошишига сабаб бўлади.

Лойиҳа муаллифи Файзуллаев Хайриддин Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.