«Инновацион технологиялар» тўгарагида нима гап?

13:33, 12.03.2021 | 314

Кўргазмадан талабалар ва илмий раҳбар Ориф Холов бошчилигида яратилган "Суюқликни тенг тақсимлайдиган рақамли автоматлаштирилган қурилма",“Сув резервуаридаги сув миқдорини автоматик назорат қилиш ва бошқариш қурилма”, “Ўзгармас 12 v ли манбадан ўзгарувчан 380 v кучланиш олиш автоматик қурилмаси” ҳам жой олган.

Рақамли автоматик қурилма - Лойиҳа сув исрофгарчилиги мавжуд жойларда аниқ дастурли тизимдан фойдаланишга мўлжалланган. Ундан ҳар хил турдаги суюқликларни бир хил меъёрлашда, дори-дармон тайёрлашда, саноатда фойдаланиш мумкин.

 Сув резервуаридаги сув миқдорини автоматик назорат қилиш ва бошқариш қурилма - лойиҳада сув резервуаридаги сув миқдорини автоматик назорат қилиш ва бошқариш қурилмаси орқали сув сатҳини доимий назорат тизимига эришилади. Натижада ортиқча сув исрофгарчилигининг олди олинади ҳамда электр энергия тежамкорлигига эришилади

 Ўзгармас 12 v ли манбадан ўзгарувчан 380 v кучланиш олиш автоматик қурилмаси - лойиҳа суғориладиган ерлардаги насос агрегатларига электр энергияси етиб бормаган ҳолларда фойдаланишга мўлжалланган. Натижада суғориладиган ерларни сув билан таъминлашда насос агрегатларини электр энергияси билан таъминлаш, ўзгармас кичик кувватли манбадан уч фазали ўзгарувчан 380 В кучланиш олиш ҳамда қурилмани бир жойдан иккинчи жойга кўчириш қулайлигига эришилади.