Инновацион ишланмаларни амалга ошириш илмий-амалий маркази ва CyLon (Буюк Британия) компаняси ўртасида видеоконференция.

17:03, 26.01.2021 | 159

     2021 йил 22 январь куни Инновацион ишланмаларни амалга ошириш илмий-амалий  маркази ва CyLon (Буюк Британия) компанияси ўртасида ZOOM платформаси        орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

          CyLon компанияси 2015 йилда Буюк Британияда келажак технологиялари   хавфсизлигини (киберхавфсизлик) қўллаб-қувватлаш учун ташкил килинган. Ишга   туширилгандан буён компания 100 дан ортиқ стартапларни қўллаб-қувватлаб келади,   бундан ташкари у бир канча ривожланган мамлакатлар каторида, аникрок тухталганда   Буюк Британия, Сингапур, Кореа Республикаси, Уммон ва Қувайт каби давлатларга ўз   лойиҳаларини таклиф этиб хамкорликда иш олиб келмокда.

         Худди шулар сингари Инновацион ишланмаларни жорий килиш илмий-амалий   маркази билан биргаликда хам келгусида жадал хамкорликдаги куплаб ишларни   амалга ошириш максадида онлайн учрашув амалга оширилди.Учрашувда CyLon   кампаниясидан вакил сифатида компания бош ижрочи директори Ник Моррис,   Инновацион ишланмаларни амалга ошириш илмий-амалий маркази вакиллари   сифатида эса марказ директорининг биринчи ўринбосари З. Юнусов ва халқаро   алоқалар бўлими ходимлари онлайн видеоконференцияда иштирок этишди.

                                       

         Учрашув давомида томонлар ўз ташкилоталри фаолияти ва устувор йўналишлари     ҳақида сўзлаб беришди. Муҳокаманинг асосий мавзуси эса CyLon компанияси билан      биргаликда киберхавфсизлик марафонини ўтказишга бағишланди. Таъкидлаш жоизки,    марказ томонидан жорий йилнинг март ойида ёш мутахассислар учун             киберхавфсизлик   йўналишида марафон ўтказишни режалаштирмоқда. CyLon   компанияси вакилларига марказ билан ҳамкорликда марафон учун мавзуларни     танлаш,  жамоаларни мониторинг қилиш ва ғолиблар саралаб олиш имконияти таклиф   қилинди.

                  

         Видеоконференция якунида Cylon компанияси билан келгусида ҳамкорлик қилиш    ва киберхавфсизлик марафони учун дастлабки дастурни тайёрлаш муҳокама қилиниб,   айни пайтда, дастурни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда ва жараён бўйича Cylon   компанияси билан ёзма маслахатлар олиб борилмоқда.